
«Реал Мадрид»нинг собиқ посбони Кико Касилья машҳур португалиялик юлдуз Криштиану Роналдунинг сахийлиги ҳақида қизиқарли хотира билан ўртоқлашди.
Касилья El After de Post United подкастида Роналдунинг нафақат жамоадошларига, балки клубда хизмат қиладиган барча ходимларга ҳам самимий ва ҳурмат билан ёндашишини эътироф этди.
«У ҳақиқий феномен. Ёш футболчиларга кўмаклашади, сизнинг сўровингизни рад этмайди. АҚШдаги мавсумолди йиғинлари чоғида у барча футболчилар ва клубда ишловчи ходимларга янги iPhone ҳамда Apple Watch совға қилганди», — деди Касилья.
Қизиғи шундаки, Роналду бу ҳаракати ҳақида ҳеч қаерда гапирмаган. Касильянинг таъкидлашича, у бундай эҳсон ва эътиборини реклама қилишни ёқтирмайди, балки шунчаки ёрдам бериш ёки миннатдорчилик ифодаси сифатида амалга оширади.
Маълумот учун, Роналду 2009–2018 йилларда «Реал» шарафини ҳимоя қилган бўлса, Касилья 2015–2018 йилларда мадридликлар дарвозасини қўриқлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар