date

"Челси" бош мураббийи кечаги ғалаба, Палмер ва таътил ҳақида нималар деди?

"Челси" бош мураббийи кечаги ғалаба, Палмер ва таътил ҳақида нималар деди?
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ПСЖни йирик ҳисобда мағлуб этганидан сўнг, “Челси” бош мураббийи Энзо Мареска жамоасига нисбатан фахру ифтихор туйғусини яширмади. Мутахассиснинг таъкидлашича, футболчилар финал баҳсида айнан чемпионга хос ўйин намойиш қилишди.

Мареска ўз интервьюсида “аристократлар”нинг ўйиндаги кучли старт ҳаракатлари ҳақида шундай деди:

“Бу чемпионлик футболчиларнинг муносиб мукофоти. Улар сўзсиз қаҳрамон бўлишди. Мен бугунги лаҳзадан жуда мамнунман. Биз ўйинни илк 10 дақиқадаёқ ўз йўлимизга бурдик. Темпни биз бердик. Бу темпни 90 дақиқа сақлаб қолиш осон эмас, лекин улар уддалашди”, – дея қайд этди у.

Айниқса, ярим ҳимоячи Коул Палмернинг ўйини Маресканинг эътирофига сазовор бўлди. Унинг икки голи ва голли паси жамоа ғалабасида ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

“Биз унга ҳужум учун идеал бўшлиқ топдик. У ўзини эркин ҳис қилди ва ҳеч ким тўсқинлик қилолмади. Бу унинг ғалабаси эмас, бутун жамоаники — жамоавий уйғунлик бугунги ғалабанинг асосий калити бўлди”, – деди мураббий.

Энзо Мареска шунингдек кейинги мавсум режалари ҳақида ҳам фикр билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ғалабадан кейинги таътил ҳозирда унинг энг катта қувончига айланган:

“Жуда ҳаяжондаман. Лекин энг зўри — олдимизда 3 ҳафта таътил бор. Бу дам олиш нафақат танани, балки ақлни ҳам тиклаш учун ажойиб имконият”, – дея сўзини якунлади мураббий.

Бу финал нафақат "Челси" тарихида, балки Энзо Маресканинг шахсий мураббийлик карьерасида ҳам муҳим босқич бўлиб қолиши турган гап. Жамоа бугун ҳақиқий чемпионга хос ўйин намойиш қилди, ва Маресканинг шогирдларига бўлган ишончи ўзини тўлиқ оқлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Челси" бош мураббийи кечаги ғалаба, Палмер ва таътил ҳақида нималар деди?