date

Роналду ўғли: Ямал яхши, лекин отам зўрроқ

Роналду ўғли: Ямал яхши, лекин отам зўрроқ
Футбол оламида яна бир қизиқ мулоҳаза муҳокамалар марказига айланди. Криштиану Роналдунинг ўғли “Барселона”нинг ёш истеъдоди Ламин Ямални ўз отаси билан таққослаб, ўзига хос фикр билдирди.

Яқинда 18 ёшни қарши олган Ямал Испания терма жамоаси сафида Евро-2024даги тўп суриши билан миллионлаб мухлисларни ҳайратда қолдирганди. Аммо Роналдунинг ўғли унинг ютуқларини реал баҳолади.

“Ламин ҳозир Криштианудан яхшироқми? Ҳа, у яхши футболчи. Лекин у ҳали ҳеч нарса ютмаган”, – дея Barca Universal нашри кичик Роналдунинг сўзларини келтиради.

Маълумки, кичик Роналду ҳозирда Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби академиясида тўп сурмоқда. Унда ҳам отасининг футболчилик изидан бориш нияти борлиги сира яширин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду июн ойи охирида “Ан-Наср” билан 2027 йилгача мўлжалланган янги шартномани имзолади. Бу эса унинг келажакдаги фаолияти Саудияда давом этишини англатади.

Футбол оламида янги юлдузлар порлаётган бир пайтда, Роналду номини ҳимоя қилувчилар сафида унинг ўғли ҳам шиддат билан ўсаётгани кузатилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду ўғли: Ямал яхши, лекин отам зўрроқ