
Аргентиналик афсона Лионель Месси яна бир бор МЛСда турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу унвон унга Шимолий Америка лигасининг 23 ва 24-тур учрашувларидаги юқори самарадорлиги учун берилди.
10 июль куни Месси “Интер Майами” сафида “Нью-Ингленд Рэволюшн” дарвозасига иккита гол киритди ва жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Орадан кўп ўтмай, 13 июлда у “Нэшвилле”га қарши ўйинда ҳам дубл қайд этиб, яна жамоасини 2:1 ҳисобидаги ғалабага етаклади.
Шу орқали, Лионель Месси жорий мавсумда МЛСда тўртинчи марта турнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Унинг "Интер Майами" таркибидаги умумий мукофотлари сони эса 10 тага етди.
Эътиборлиси, МЛС тарихида фақатгина беш нафар футболчигина ушбу совринни 10 ёки ундан ортиқ марта қўлга кирита олган. Месси бу рўйхатда ўз номини мустаҳкамлай олди.
2023 йилдан бери МЛСда тўп суриб келаётган Лионель Месси нафақат клуб мухлисларининг, балки бутун Америка футбол жамоатчилигининг эътибор марказида бўлиб турибди.
Месси – дунё футболида афсона саналади ва у МЛСда ҳам ўз номини ёрқин ҳаракатлари билан абадийлаштиришда давом этмоқда. Унинг ҳар бир голи ва муваффақияти миллионлаб ишқибозлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар