
Саудия Арабистони футболида яна бир муҳим ўзгариш содир бўлди — машҳур португалиялик мутахассис Жорже Жезуш расман "Ан-Наср" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу янгилик нафақат жамоа ишқибозлари, балки жаҳон футболи кузатувчилари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Мазкур тайинловга жамоанинг етакчи юлдузи Криштиану Роналду ўз муносабатини билдириб ўтди. У ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида шундай деб ёзди:
"Хуш келибсиз, жаноб Жорже Жезуш!"
Бу сўзлар орқали Роналду янги мураббийни самимий кутиб олганини, унинг келгуси режаларига ишонч билдирганини кўрсатди.

Жезуш аввалроқ Саудия Арабистонининг бошқа бир гранд жамоаси — "Ал-Ҳилол"ни бошқарган. У жорий йилнинг май ойида ушбу клуб билан хайрлашган. Мавсум якунларига кўра, “Ал-Ҳилол” унинг раҳбарлигида чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, “Ан-Наср” эса учинчи ўринда қолганди.
Эндиликда ушбу икки жамоанинг ўзаро рақобати янада қизийди, чунки Жезуш энди Роналду етакчилигидаги “Ан-Наср”ни бошқаради. Мутахассиснинг бой тажрибаси, тактик салоҳияти ва психологик ёндашуви жамоага янги руҳ ва интизом олиб кириши кутилмоқда.
Футбол ишқибозлари эса янги мавсумда “Ан-Наср”дан юқори натижалар ва муваффақиятли ўйинларни кутишмоқда. Роналду – Жезуш дуэтининг қанчалик самарали чиқишини эса вақт кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар