date

ЖЧ-2026 учун чипталар сотуви 10 сентябрда бошланади

ЖЧ-2026 учун чипталар сотуви 10 сентябрда бошланади
2026 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати учун чипталар сотуви жорий йилнинг 10 сентябридан бошланади, деб ФИФА маълум қилди, деб Kursiv хабар берди.

Маълумотга кўра, чипталар босқичма-босқич сотилади. ФИФА футбол мухлисларига FIFA.com/tickets сайти орқали рўйхатдан ўтиб, шахсий идентификатор — уникал код яратишни тавсия қилди. Ушбу ID орқали чипта харид қилиш учун ариза бериш мумкин бўлади.

Ташкилот маълум қилишича, Канада, Мексика ва АҚШда бўлиб ўтадиган чемпионатга тахминан 6,5 миллион киши ташриф буюриши кутилмоқда. Мусобақада 48 та терма жамоа иштирок этади.

ФИФА мухлисларни чипталарни фақат расмий сайт орқали харид қилишга чақирди. Расмий каналлардан ташқари сотиб олинган чипталар ва меҳмонхона пакетлари ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Шунингдек, чипта сотиб олиш виза ёки мамлакатга кириш кафолати эмас. Мухлисларга сафар олдидан визавий қоидаларни яхшилаб ўрганиш тавсия этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2026 учун чипталар сотуви 10 сентябрда бошланади