date

“Челси” катта тозалаш бошлади: юлдузлар кетиш арафасида

“Челси” катта тозалаш бошлади: юлдузлар кетиш арафасида
УЕФА Конференциялар лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган Лондоннинг “Челси” клуби энди янги мавсумни таркибий ўзгаришлар билан бошлашга бел боғлади.

The Athletic нашри тарқатган маълумотга кўра, асосий таркиб билан АҚШга йўл олмаган бир қанча футболчилар клуб базасида индивидуал тарзда шуғулланмоқда, деб ёзди theathletic.com. Аммо бу вақтинча ҳолат эмас — уларнинг барчаси жамоадан кетиши кутилмоқда.

Мураббий Энцо Мареска таркибда жиддий тозалашни бошлаган. Унинг режаларига кўра, Жоау Феликс, Бенжамин Чилуэлл, Аксель Дисаси, Лесли Угочукву, Ренату Вейга, Армандо Броя ва Алфи Гилкрист каби машҳур футболчилар янги мавсумда “Челси” либосида майдонга тушмайди.

Шу билан бирга, клубнинг икки етакчи юлдузи — Раҳим Стерлинг ва Кристофер Нкунку ҳам асосий режалардан чиқарилган. Бу футболчиларнинг келажакдаги манзили ҳали аниқ эмас, аммо уларга қизиқувчилар бор.

Ярим ҳимоячи Карни Чуквуэмеку эса “Боруссия Дортмунд” клубининг асосий нишонларидан бирига айланган. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб юборишга рози экани айтилмоқда.

Эътиборлиси, “Челси” раҳбарияти аввал “сотилмас” деб ҳисобланган Николас Жексонни ҳам трансфер рўйхатига киритди. Бу қарор унинг келажаги ҳақида кўплаб саволларни юзага келтирди.

Яна бир ўзгариш — ёш ҳимоячи Ише Сэмюэлс-Смит 8 миллион фунт эвазига Франциянинг “Страсбур” клубига сотилиши билан боғлиқ. Ундан ташқари, клубнинг бошқа бир нечта ёш иқтидорлари ҳам шу жамоага ижара асосида жўнатилади. Улар орасида ярим ҳимоячи Кендри Паэс, ҳимоячи Аарон Ансельмино ва дарвозабон Майк Пендерс ҳам бор.

“Челси”нинг бу қатъий ва кенг қамровли трансфер сиёсати клубда янги тузилма ва услуб йўлга қўйилаётганини англатади. Мухлислар эса янги мавсумда энди қандай жамоа шаклланишини сабр билан кутмоқда.

Мухтасар айтганда, “Челси”да ёз – трансферлар фасли эмас, балки шиддатли ўзгаришлар даврига айланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Челси” катта тозалаш бошлади: юлдузлар кетиш арафасида