
Футболнинг янги авлоди вакилларидан бири, “Барселона” клубининг 18 ёшли иқтидорли футболчиси Ламин Ямал ўзининг шахсий “барча даврлар учун идеал жамоа”сини тузди.
Ёш бўлишига қарамай, жаҳон футболида катта эътибор қозонган Ямал ўз жамоасига нафақат “Барселона” афсоналарини, балки асосий рақиб ҳисобланган “Реал” жамоасининг юлдузларини ҳам киритди. Бу унинг холис футбол қарашларидан далолат беради.
Қуйида Ямал танлаган рамзий таркиб:
Дарвозабон:
Икер Касильяс (Испания)
Ҳимоячилар:
Дани Алвес (Бразилия)
Жерар Пике (Испания)
Серхио Рамос (Испания)
Марсело (Бразилия)
Ярим ҳимоячи:
Зинедин Зидан (Франция)
Ҳужумчилар:
Лионель Месси (Аргентина)
Криштиану Роналду (Португалия)
Роналдиньо (Бразилия)
Неймар (Бразилия)
Роналдо (Бразилия)
Бу жамоа нафақат таниқли исмлар, балки ҳар бири футбол тарихида чуқур из қолдирган шахслардан ташкил топган. Улар ўз замонасининг тенгсиз юлдузлари бўлиб, кўплаб соврин ва юракларга эга бўлган.
Ламин Ямалнинг бу танлови мухлислар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг нафақат “Барса” афсоналарини, балки рақиб клуб юлдузларини ҳам киритиш орқали профессионал ва холис ёндашув намоён этгани алоҳида эътирофга лойиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар