date

Флик “Барса”нинг қайси позициясига янги футболчи олиш ниятида эмас?

Флик “Барса”нинг қайси позициясига янги футболчи олиш ниятида эмас?
Каталониянинг машҳур футбол клуби “Барселона”да яна бир муҳим қарор қабул қилинди. Жамоанинг бош мураббийи Ханс-Дитер Флик яримҳимоя чизиғига янги футболчи олиб келиш режасини инкор этди. Унга кўра, жамоада бу позиция учун етарлича футболчи бор ва ҳозирча янгиланишга эҳтиёж йўқ, деб хабар берди mundodeportivo.com.

Фликнинг фикрига кўра, "Барса" яримҳимояси шунчалик кучли ва тўлиқки, янги трансферга ўрин йўқ. Агар яқинда янги футболчи келса, у албатта яримҳимоячи бўлмаслиги аниқ, деган немис мутахассиси.

“Ярим ҳимоя чизиғимиз жуда юкланган. Ҳозирда жамоада рақобат юқори ва ҳар бир футболчига ўрин бор. Биздаги мувозанатни сақлаб қолиш муҳим,” – дея сўзларини қўшимча қилди Флик.

Мазкур қарор “Барселона”нинг трансфер сиёсатида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Чунки мухлислар ва мутахассислар жамоа таркибида яна янги ва истеъдодли яримҳимоячиларни кўришни кутмоқда эдилар. Аммо бош мураббий бу мавқеда мувозанатни сақлаб туриш тарафдори эканлигини очиқ айтди.

Маълумот ўрнида, Ханс-Дитер Флик 2024 йилнинг май ойидан буён "Барселона" бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келмоқда. У ўзининг илк мавсумида жамоа билан катта муваффақиятларга эришди.

Қайд этиш жоиз, "Барса" ўтган мавсумда Ла Лига чемпиони бўлди, Испания Кубогини ва Суперкубокни ҳам қўлга киритди. Шунингдек, жамоа Чемпионлар лигасининг ярим финалигача етиб бориб, у ерда "Интер"га мағлуб бўлди.

Фликнинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, бу давр мобайнида у жамоани янада ривожлантириш ва Европадаги етакчи клублар қаторида сақлаб қолиш мақсадида иш олиб бормоқда.

Энди эътибор клубнинг ёзги трансферларига қаратилади. Флик қандай футболчиларга ишонч билдиради ва қайси позицияларга эътибор қаратади — бу саволлар жавобини яқин ҳафталарда биламиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флик “Барса”нинг қайси позициясига янги футболчи олиш ниятида эмас?