
Жаҳон футболининг энг нуфузли юлдузларидан бири бўлган Криштиану Роналду нафақат майдондаги ўйини, балки трансфер масалаларидаги таъсири билан ҳам футбол оламида фаол ҳаракат қилмоқда. Sport.es сайтининг хабарига кўра, Роналду “Ан-Наср” клубига “Ливерпул” футболчиси Луис Диасни олиб келишни тавсия қилган.
Колумбиялик тезкор ва техник футболчи бўлган Луис Диас қанотда самарали ўйнаб, Роналдунинг голлар уриши учун имкониятлар яратиб бериши мумкинлиги айтилмоқда. Роналду айнан шундай ижодкор ва ҳужумкор футболчини ўз ёнида кўришни хоҳлайди.
Ан-Наср клуби бу трансфер учун 100 миллион евро (13,2 триллион сўм атрофида) тўлашга тайёр. Мутахассисларнинг фикрича, бу миқдор “Ливерпул”ни қониқтириши мумкин. Аввалроқ “Бавария” 67,4 миллион евро таклиф қилган, бироқ инглиз клуби рад этган эди.
Агар бу трансфер рўёбга чиқса, Роналду ва Диас ҳужум чизиғини кескин кучайтириши мумкин. Саудия чемпионати яна бир юқори даражадаги футболчи билан бойийди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар