
Мадриднинг машҳур “Реал” клуби 2024/25 мавсумида тарихий молиявий ютуққа эришди. Клубнинг умумий даромади 1,1 миллиард еврога етди, деб Kursiv.media хабар берди. Бу ўтган мавсумга нисбатан 10 фоиз кўпдир.
Клубнинг солиқлардан олдинги фойдаси ва трансферларсиз даромади 208 миллион еврони ташкил этди. Трансферларни инобатга олган ҳолда эса бу кўрсаткич 243 миллион еврога етди.
Солиқлардан кейинги соф фойда 24,3 миллион еврони ташкил қилди. Бу ўтган мавсумга нисбатан 56 фоизга кўпдир.
“Реал”нинг молиявий ҳолати барқарорлигича қолмоқда: умумий қарз миқдори атиги 11,7 миллион еврони ташкил этса, банк ҳисобида 165,7 миллион евро мавжуд. Бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп. Шунингдек, клуб 425 миллион еврогача кредит имкониятига эга.
Даромад ошишига асосий таъсир кўрсатган омиллардан бири – “Сантьяго Бернабеу” стадионининг реконструкциядан сўнг тўлиқ қувватда ишлаши бўлди. Бундан тушган тижорат ва билет сотуви даромади 38 фоизга ошди. Стадионни янгилаш учун 1,34 миллиард евро сарфланди, реконструкция учун олинган қарз 1,13 миллиард еврони ташкил этмоқда.
Қолаверса, клуб давлат бюджетига 356,2 миллион евро миқдорида солиқ ва ижтимоий тўловлар тўлади.
Спорт жиҳатидан, “Реал” 2024/25 мавсумида УЕФА Суперкубоги ва Межконтинентал Кубокни қўлга киритди, Чемпионлар Лигаси чорак финалига, Жаҳон клублар чемпионати ярим финалига, Испания Кубоги финалига чиқди ва Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар