
Англия футболида яна бир муҳим трансфер амалга ошди — иқтидорли ҳужумчи Нони Мадуэке энди “Арсенал” таркибида тўп суриши маълум бўлди. Унинг бу қарорини нафақат шахсий ривож, балки клубдаги муҳит ва мақсадлар ҳам белгилаб берди, деб хабар берди arsenal.com.
Маълум қилинишича, Мадуэке “Арсенал”га ўтишдан олдин Деклан Райс, Майлз ва Букайо Сака билан суҳбатлашган. Уларнинг ҳар бири “Арсенал”даги атмосфера, жамоа руҳи ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш муҳитини юқори баҳолаган. Айниқса, “бу ер чинакам оиладек жамоа” деган сўзлар ҳужумчи учун катта аҳамиятга эга бўлган.
"Биз иштирок этаётган ҳар бир мусобақада ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз. Шу орзуларга етиш учун жамоада етарлича куч бор. Мен буни ҳис қиляпман", – деди Нони Мадуэке.
Эслатиб ўтамиз, Нони Мадуэке 2023 йилнинг январ ойида “Челси” сафини тўлдирганди. Ушбу жамоа билан у 92 та расмий ўйинда иштирок этди, 20 та гол урди ва 9 та ассист билан жамоадошларини қувонтирди. Унинг техник маҳорати, тезлиги ва қанотдаги фаол ҳаракатлари мухлислар томонидан кўп бор таърифланган.
Энди эса ундан “Арсенал” сафида ҳам шундай ёрқин ўйинлар кутилмоқда. Унинг Сака, Жезус ва Мартинелли каби ҳужумкор футболчилар билан бир майдонда ҳаракат қилиши жамоа учун қўшимча устунлик беради.
Мурраббий Микель Артета ҳам янги трансферни жамоага қўшимча куч сифатида баҳоламоқда. Мадуэке янги муҳитда ўзини кўрсата олиши, “Арсенал” эса унга ишонч билдириши — бу икки томон учун ҳам манфаатли келишувга айланиши мумкин.
Жамоа мухлислари эса ҳужумда яна бир ижобий ўзгаришни кутмоқда. Агар Нони Мадуэке “Арсенал”да ҳам “Челси”даги фаоллигини сақлаб қолса, янги мавсумда “канонирлар”нинг ҳужум ҳаракатлари янада хавфли тус олади.
Шубҳа йўқки, бу трансфер нафақат спорт оммавий ахборот воситалари, балки Премьер-лига мухлислари учун ҳам катта қизиқиш уйғотади. Чунки “Арсенал” нафақат чемпионлик, балки Европа ареналарида ҳам катта мақсадлар сари интилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар