
Мадриднинг машҳур клуби – "Реал" сафида ҳаракат қилаётган қанот ҳужумчиси Родриго ҳақида сўнгги пайтларда жиддий саволлар туғилмоқда. Унинг келажаги борасида янги тахминлар ва миш-мишлар янграмоқда. Бу ҳақда Бразилиянинг "UOL" нашри маълумот берди.
Нашр хабарига кўра, 24 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери "Барселона" раҳбарияти диққат марказига тушган. Каталония гранди Родригонинг вазиятини синчиклаб ўрганаётгани ва аллақачон унинг вакиллари билан бевосита алоқа ўрнатгани айтилмоқда. Манбаларга кўра, агар Родриго "Реал"дан кетишни хоҳласа, "Барса" уни ўз таркибига қўшишга тайёрлигини билдирган.
Бир қарашда бу трансфер ақлбовар қилмасдек туюлиши мумкин. Чунки "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги анъанавий рақобат ўта қаттиқ ва кескин. Аммо футбол дунёсида бугун имконсиз деб билган нарса эртага ҳақиқатга айланиши мумкин.
Маълумки, Родриго сўнгги мавсумда "Реал"нинг асосий таркибида доимий ўрин эгаллай олмаяпти. У Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида фақатгина "Ал-Ҳилол"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди, қолган икки учрашувда эса захирадан ўйинга қўшилди. Бу эса футболчининг ўзи учун ҳам, унинг келажаги учун ҳам жиддий саволларни туғдирмоқда.
Айнан шундай ноаниқ вазиятда рақиб клубдан қизиқиш бўлиши Родригонинг ўйин фаолиятига янги саҳифа очиши мумкин. "Барселона" эса ўз сафини мустаҳкамлашни истаяпти, айниқса, қанотдаги ҳужумда рақобатни ошириш учун. Родригонинг техник маҳорати, тўп билан ишлашдаги чапдастлиги ва юқори тезликда ҳаракат қилиши уни Испания чемпионатида энг кучли вингерлардан бирига айлантирган.
Ҳозирча Родриго ёки унинг агенти бу таклиф ҳақида расмий баёнот бермади. Аммо "Барса" каби йирик клубнинг қизиқиш билдириши унинг фаолиятида янги босқич бошланиши эҳтимолини кучайтиради. Футболда бундай сенсацион трансферлар ҳар доим мухлислар учун катта қизиқиш уйғотади.
Футбол мухлислари эса ҳозирча бир саволга жавоб излашмоқда: ҳақиқатан ҳам Родриго "Реал"дан кетиб, унинг абадий рақиби бўлган "Барселона"га ўтадими? Йўқми? Бу саволга яқин кунларда жавоб топилиши мумкин. Чунки трансфер ойнаси очиқ, ва ҳар қандай ўзгаришга тайёр туриш керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар