
Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ўзининг Беларусь давлатидаги йиғинларини давом эттирмоқда. Навбатдаги назорат учрашуви 20 июль куни Минск шаҳрида маҳаллий “Славия” клубига қарши ўтказилди. Учрашув асосан жамоа тайёргарлиги ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатини баҳолаш мақсадида ташкил этилган бўлса-да, натижа ҳам эътибордан четда қолмади.
Беллашув анча юқори суръатда бошланди. Илк дақиқалардаёқ белоруслар фаол ҳаракат қилиб, 2-дақиқада Ивановнинг зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. 10 дақиқа ўтмай, Соловей ўз жамоасининг иккинчи голини киритди. Бу вазиятда “Динамо” ҳимояси кутилмаган хатога йўл қўйди.
Шундан сўнг ўзини тиклаган самарқандликлар 17-дақиқада жавоб голини киритди. Санжар Қодирқулов жамоа юраги сифатида ўзини яна бир бор намоён қилиб, аниқ зарба билан ҳисобни қисқартирди. Биринчи бўлим шу натижа билан якунланди.
Иккинчи таймда ҳам кескин кураш давом этди. Бир неча бор “Динамо” ҳисрбни тенглаштириш учун имконият яратди, аммо йўққа чиқди. 65-дақиқада Лихтин “Славия”нинг учинчи голига муаллифлик қилди.
78-дақиқада эса “Динамо” ҳисобни камайтириш учун ажойиб имкониятга эга бўлди. Хислат Халилов пеналти зарбасини амалга оширди, аммо тўп дарвозадан четга кетди.
"Славия" - "Динамо" 3:1
Голлар: Иванов 2, Соловей 12, Лихтин 65 – Санжар Қодирқулов 17
Фойдаланилмаган пеналти: Хислат Халилов 78.
Мухлислар учун энг қизиқ жиҳат – бу ўйинда асосий таркибда майдонга тушган футболчиларнинг ҳолати ва уйғунлиги бўлди. Қуйида “Динамо”нинг асосий таркиби:
Равшанбек Ягудин, Акбар Абдурасулов, Олександр Кучеренко, Жалолиддин Жумабоев, Улуғбек Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Марко Станоевич, Ратиньо, Жаҳонгир Абдусаломов, Анваржон Ҳожимирзаев, Улуғбек Ҳошимов.
Қайд этиш жоизки, бу каби назорат учрашувлари жамоалар учун нафақат тўп билан ишлашни мукаммаллаштириш, балки таркибий ечимларни синаб кўриш учун ҳам жуда муҳим. Самарқандликлар бу беллашувдан сабоқ чиқариши аниқ. Олдиндаги ўйинларда натижалар бошқача бўлиши эҳтимоли юқори. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар