
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёзги тайёргарлик йиғинлари доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Бу сафар рақиб сифатида Қирғиз Республикасидан ташриф буюрган “Нефтчи” (Қўчқор-ота) жамоаси майдонга тушди.
Икки номдош жамоа ўртасидаги беллашув ўта фарқли даражаларни намоён қилди. Фарғоналиклар ўйин давомида тўлиқ устунликни қўлга олиб, рақиб дарвозасини 8 марта ишғол қилишди. Меҳмонлар эса фақат бир бор жавоб қайтаришга муваффақ бўлишди.
Бундай йирик ҳисобдаги ғалабада асосий ролни жамоанинг янги ҳужумчиси Силванус Нимели ўйнади. У ўйиннинг илк 34 дақиқасида хет-трик қайд этиб, мухлисларга ўзини танитишга улгурди. Унинг ҳаракатларида тезлик, куч ва майдонни ҳис қилиш каби муҳим жиҳатлар яққол кўзга ташланди.
Биринчи бўлимда Нимелидан ташқари Жамшид Искандеров ва Аброрбек Исмоилов ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди. Бу учрашувда Виталий Левченко ўз таркибидаги кўплаб футболчиларни синаб кўриш имконига эга бўлди. Айниқса, ҳар икки бўлимда турлича таркиб билан ҳаракат қилиш, мураббий учун муҳим тажриба бўлди.
Иккинчи таймда эса Шоҳруҳ Ёқубжонов ва Зоран Марушич иккита гол муаллифига айланишди. Жамоа умумий ҳисобда рақибни 8:1 билан енгди. Қирғизистоннинг “Нефтчи” клубининг ягона голи 67-дақиқада киритилди – Эсанбек Усан олу томонидан.
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ушбу назорат ўйини орқали тайёргарлик даражасини намоён қилди. Жамоа таркибидаги рақобат, ўйинчиларнинг майдондаги ҳаракатлари ва голли эпизодлар мураббийлар штаби учун ижобий баҳоларга сабаб бўлди.
Қуйида тўлиқ таркиблар билан танишинг:
1-бўлим таркиби:
Ботирали Эргашев, Мухсин Убайдуллаев, Йован Жокич, Боян Цигер, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Аброр Исмоилов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Икром Алибоев, Қувондиқ Рўзиев, Жамшид Искандеров, Силванус Нимели.
2-бўлим таркиби:
Акбар Тўраев, Муҳаммадзиё Адҳамжонов, Анваржон Ғофуров, Ўткирбек Ўктамов, Шоҳрух Ёқубжонов, Дониёр Валиев, Муҳаммаджон Тоиржонов (Хенри 60'), Билолхон Тошмирзаев, Омадилло Абдубаннопов (Дилшод Шарофутдинов 85'), Алишер Одилов, Зоран Марушич.
Фарғоналиклар бу каби ўйинлар орқали янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётганини яна бир бор исботлади. Келгуси расмий учрашувларда ҳам шу руҳдаги ўйинлардан мухлислар кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар