date

“Манчестер Сити” янгиланмоқда: яна икки ветеран жамоани тарк этади

“Манчестер Сити” янгиланмоқда: яна икки ветеран жамоани тарк этади
Англия футболида катта из қолдирган ва бир неча мавсумлар давомида “Манчестер Сити”нинг асосий устунларидан бири бўлиб келган икки тажрибали футболчи жамоани тарк этиши мумкин. Гап Германия терма жамоаси собиқ капитани Илкай Гюндоған ва Бразилиянинг асосий дарвозабони Эдерсон ҳақида кетмоқда.

Улар энди фаолиятларини Туркия Суперлигасида давом эттиришга тайёрланмоқда, деб хабар берди туркиялик журналист Яғиз Сабунжуўғли. Турк оммавий ахборот воситаларида тарқалаётган маълумотларга кўра, бу икки юлдуз футболчи “Галатасарой” билан музокара олиб бормоқда ва келишув деярли якунланган.

Илкай Гюндоған 34 ёшда бўлишига қарамай, майдондаги тажрибаси, ўйинни бошқариш маҳорати ва раҳбарлик салоҳияти билан турк футболи учун муҳим топилма бўлиши мумкин. Эдерсон эса ҳозирча Англияда юқори даражадаги ўйинларни намоён этиб келмоқда. Унинг тўсқинлик ва тезкор реакцияси туфайли кўплаб муҳим ўйинлар “Сити”нинг фойдасига ҳал бўлган.

Бу футболчиларнинг кетиши ортида “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг жамоани ёшартириш сиёсати турибди. У сўнгги мавсумларда ҳам худди шундай қарорлар қабул қилган — Кевин де Брюйне, Кайл Уокер ва Карсон Скотт сингари тажрибали футболчилар билан хайрлашишга тўғри келган. Бу қарорлар ортида клубнинг келажакни кўзлаб, динамик ва узоқ муддатли таркиб шакллантириш мақсади ётади.

Маълумотларга қараганда, Эдерсон ва Гюндоғаннинг “Сити” билан тузилган амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунланади. Аммо клуб бу футболчилар билан шартномани узайтириш ниятида эмас. Аксинча, раҳбарият бу позицияларга ёш, энергияга тўла ва истиқболли футболчиларни жалб этишга киришган.

Айрим манбалар бу икки юлдузни аллақачон “Галатасарой” мураббийи Окан Бурукнинг трансфер рўйхатида кўрилганини, ҳатто футболчиларнинг ўзлари ҳам Туркиядаги янги босқични қизиқиш билан кутаётганини маълум қилмоқда.

Футбол дунёсида бундай ўзгаришлар табиий. Бир жамоа янги босқичга ўтиши учун тажрибали, аммо ёши ўтган футболчиларни шунчаки “раҳмат” билан кузатиши керак бўлади. Бу ҳолатда ҳам барча томонлар — футболчилар, клуб ва мухлислар — кутилган манфаатни олишлари мумкин.

Энди эса футбол мухлислари катта қизиқиш билан Гюндоған ва Эдерсоннинг Туркиядаги эҳтимолий фаолиятини кутмоқда. Уларни янги чемпионатда, янги рақиблар ва янги муҳитда кўриш нафақат турк, балки бутун жаҳон футболи учун қизиқарли тажриба бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити” янгиланмоқда: яна икки ветеран жамоани тарк этади