
Абдуқодир Ҳусановнинг Тошкентда мухлислар билан учрашув пайтидаги ҳаракати ижтимоий тармоқларда катта баҳсларга сабаб бўлди. У ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон пойтахтига ташриф буюрганида кўплаб ишқибозларга имзо тарқатиб, улар билан суратга тушди. Аммо футболчи “Реал Мадрид” футболкасини имзолашни рад этди.
Бу вазият “Манчестер Сити” мухлислари томонидан катта илиқлик билан кутиб олинди. Улар Ҳусановнинг мазкур позициясини ҳурмат билан қабул қилиб, унга бўлган эҳтиромини янада оширишди.
Эътиборлиси, 21 ёшли марказий ҳимоячи 2024 йил январь ойида “Челси”га қарши ўйинда “Сити” сафида дебют қилган ва шу тариқа Премьер-лигада тўп сурган илк ўзбекистонлик футболчига айланганди. Унинг Англиядаги фаолияти қисқа фурсат ичида катта қизиқиш уйғотди.
Абдуқодир Ҳусанов трансфер ойнаси якунлаш арафасида “Манчестер Сити”га Франциянинг “Ланс” жамоасидан 33.6 миллион еврога (бонуслар билан) ўтган. Шундан буён у “Реал Мадрид”, “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” каби етакчи жамоаларга қарши асосий таркибда майдонга тушиб келмоқда.
Унинг “Реал” футболкасига имзо қўймаслиги кўпчилик томонидан клубга садоқат рамзи сифатида баҳоланди. Бу ҳаракат орқали Ҳусанов “Сити” ишқибозлари қалбидан яна бир марта қаҳрамон сифатида мустаҳкам жой олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар