date

«Бухоро» таркибга янги ҳужумчи — Амоновни қўшди

«Бухоро» таркибга янги ҳужумчи — Амоновни қўшди
"Бухоро" жамоаси янги мавсум арафасида ўз сафини тажрибали ҳужумчи билан мустаҳкамлади. Клуб раҳбарияти марказий ҳужумчи Азизбек Амонов билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, 27 ёшли футболчи жорий мавсумнинг биринчи ярмида “Бунёдкор” сафида тўп сурган. Кеча эса у “Бухоро” клуби билан расман шартнома имзолади.

Азизбек Амонов футболчилик фаолияти давомида қуйидаги жамоалар таркибида тўп сурган: “Локомотив”, “Бухоро”, Эроннинг “Истиқлол”, “Насаф”, БААнинг “Хор Факкан”, “Нефтчи” ва “Бунёдкор”.

Азизбек Амонов ҳақида қисқача маълумот:
Туғилган санаси:
30 октябрь, 1997 йил
Миллати: ўзбек
Позицияси: марказий ҳужумчи
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бухоро» таркибга янги ҳужумчи — Амоновни қўшди