date

Жорже Жезуш Роналдунинг ўйини ҳақида: «У дунёдаги энг буюк инсон»

Жорже Жезуш Роналдунинг ўйини ҳақида: «У дунёдаги энг буюк инсон»

«Ал Насср»нинг янги бош мураббийи Жорже Жезуш ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўйинига баҳо берди. Унинг сўзларига кўра, Роналдунинг 40 ёшда бўлишга қарамай, ҳали ҳам футбол майдонида жуда кучли ўйнаши аъло даражада.

"У 40 ёшда ва ҳали ҳам ўйнамоқда. Футболдан ташқари фикрларимиз жуда ўхшаш. Мен 70 ёшдаман, лекин буни на руҳан, на жисмонан ҳис қиламан. Роналду – катта масштабдаги шахс. Биз Португалияда уни қандай баҳолашни ҳам билмаймиз. У дунёдаги энг буюк инсон. У ақл бовар қилмас машҳур одам. Криштиану футболдан анча илгарилаб кетди", – деб айтган Жезуш.

Шунингдек, Жезуш ўзининг Саудия Арабистонининг «Ал Насср» клубига 14 июль куни бош мураббий сифатида келди. Унинг келиши билан клубнинг янги босқичга кўтарилиши ва жамоа фаолиятида янги йўналишлар олиб борилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жорже Жезуш Роналдунинг ўйини ҳақида: «У дунёдаги энг буюк инсон»