date

Мбаппе олган 10-рақамга "Реал"нинг бошқа футболчиси даъвогар бўлган...

Мбаппе олган 10-рақамга "Реал"нинг бошқа футболчиси даъвогар бўлган...

“Реал Мадрид”даги энг муҳим рақамлардан бири бўлган 10-рақам ўз эгасини алмаштирди. Узоқ йиллар давомида бу рақамни кўтарган Лука Модрич, Мадридни тарк этди. Бу эса 10-рақамни янги соҳибига олиб келди.

Шундан сўнг, ушбу рамзий рақам Килиан Мбаппега топширилди. Франциялик тўпурар дебют мавсумини 9-рақамда ўтказган эди, аммо кейинги мавсум олдидан у 10-рақамни кутган. Transfer News Live ва Marca каби нуфузли манбаларнинг маълум қилишича, Модричдан бўшаган 10-рақамга туркиялик ёш футболчи Арда Гюлер даъвогар бўлган. Бироқ клуб раҳбарлари, жамоанинг келажакдаги етакчиси бўлиб бораётган Мбаппега бу рақамни топширишни мақул кўрган.

Мбаппе орқали янги имкониятлар: “Қироллик клуби”нинг бу қарори, футболкалар сотувидан қўшимча даромад олишни кўзлагани ҳақидаги гаплар ҳам бор. Мбаппе 10-рақам билан майдонга тушиш орқали, нафақат жамоанинг ҳозирги етакчиси, балки маркетингда ҳам янги имкониятлар яратади. Бу қарор “Реал Мадрид”га ва Мбаппега янада катта глобал тан олиш ва маблағ ишлаб олиш имкониятини яратади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе олган 10-рақамга "Реал"нинг бошқа футболчиси даъвогар бўлган...