“Манчестер Юнайтед”да янгиланиш: чап қанот ҳимоячиси ким бўлади?

1 дақиқа ўқиш400
“Манчестер Юнайтед”да янгиланиш: чап қанот ҳимоячиси ким бўлади?

Англиянинг таниқли “Манчестер Юнайтед” клуби чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу билан хайрлашишга яқин турибди, деб хабар берди The Sun.

Манбага кўра, 30 ёшли тажрибали футболчи Саудия Арабистонидан келган жиддий таклифлардан хабардор ва бу масалани муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган. Шу билан бирга, ушбу таклиф футболчининг келажак фаолиятида катта аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.

Охирги йилларда Люк Шоу соғлигидаги узлуксиз муаммолар туфайли барқарор ва юқори даражада ўйин намойиш этиш имконини йўқотиб қўйган. Жумладан, ўтган мавсумда ҳам ҳимоячи атиги 12 та учрашувда иштирок этган, холос.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим Шоунинг тез-тез жароҳат олаётганини ҳисобга олган ҳолда, қишки трансфер ойнасида жамоага Патрик Доргуни таклиф этган эди. Яқинда эса манчестерликлар чап қанот ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида Диего Леон билан шартнома имзолашга эришишди.

Айни пайтда Люк Шоунинг эҳтимолий трансфери ёз ойларида амалга ошмаса, қишки трансфер ойнасигача қолдирилиши мумкин. У мавсум бошидаги ўйинларда ўз имкониятларини яна бир бор синаб кўриш ниятида. Клуб раҳбарияти эса футболчидан иложи борича тезроқ “қутулиш” истагида, чунки у ҳафтасига 150 минг фунт миқдорида маош олиб келяпти.

Мухлислар эса “Манчестер Юнайтед” сафидаги бу ўзгаришлар ва Люк Шоунинг келажаги қандай ривож топишини қизиқиш билан кузатмоқда. Клуб таркибидаги янгиланишлар ва янги ўйинчиларнинг келиши “Юнайтед”ни янги босқичга олиб чиқиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?