Европа футболи бозорида келажакдаги катта трансферлар учун ҳозирдан қизиқиш уйғотган янгиликлардан бири – Transfermarkt портали 2026 йилнинг 30 июнь куни клублари билан амалдаги шартномаси якунланадиган машҳур футболчилардан рамзий терма жамоа шакллантиргани бўлди.
Бу рамзий жамоада ҳар бир позиция учун ҳозирги куннинг энг қимматбаҳо ва юқори баҳоланган футболчилари ўрин олди. Уларнинг барчаси учун янги мавсумда трансфер мавзуси янада долзарб бўлиши кутилмоқда, чунки амалдаги шартномаларида атиги бир йил қолган.
Таркибга эътибор қаратинг:
-
Дарвозада: Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ — € 40 млн)
-
Ҳимояда: Иброҳим Конате (“Ливерпуль” — € 60 млн), Деотшанкюль Юпамекано (“Бавария” — € 50 млн), Марк Гехи (“Кристал Пэлас” — € 45 млн)
-
Ярим ҳимояда: Френки де Йонг (“Барселона” — € 45 млн), Родриго Бентанкур (“Тоттенхэм” — € 30 млн), Юлиан Брандт (“Боруссия Дортмунд” — € 25 млн), Бернарду Силва (“Манчестер Сити” — € 38 млн)
-
Ҳужумда: Жейдон Санчо (“Манчестер Юнайтед” — € 28 млн), Душан Влахович (“Ювентус” — € 35 млн), Йоан Висса (“Бретфорд” — € 32 млн)
Жамоа бош мураббийи сифатида эса “Кристал Пэлас” клуби устози Оливер Гласнер танланган.
ФИФА қоидаларига мувофиқ, футболчи клуб билан амалдаги шартномасининг сўнгги олти ойига кирганда, бошқа жамоалар билан эркин музокара олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади. Бу эса яқин йилларда трансфер бозорида жиддий ўзгариш ва юлдузлар миграцияси учун янги имкониятлар эшигини очади.
Келгуси мавсумда айнан шу юлдузлардан қайси бири клубини ўзгартириши ва қайси футболчи трансфер оламидаги энг катта воқеалар марказига айланиши катта қизиқиш уйғотмоқда. Мухлислар эса бу жараёнларни интиқлик билан кузатишда давом этади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!