Неймар «Олтин тўп»га ким ҳақли эканини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-12-2016 | 16:33 ZAMIN.UZ / Спорт / 08 Декабр 2016
539

Неймар «Олтин тўп»га ким ҳақли эканини айтди

Неймар «Олтин тўп»га ким ҳақли эканини айтди

«Барселона» ҳужумчиси Неймар 2016 йилги «Олтин тўп» совринига ким лойиқлиги ҳақида фикрларини айтди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

«Ким ғолиб чиқишини билмайман. Мен учун бу совринга муносиб битта номзод бор - бу энг яхши ўйинчи, яъни Месси. Агар футбол ва ўйин сифати борасида гапирсак, бу Лео.

Роналду - жуда кучли футболчи. Мен Роналдуни қаттиқ ҳурмат қиламан, аммо «Олтин тўп»га Месси муносиб деб ўйлайман», - дея Неймарнинг сўзларини келтирган Gol телеканали сайти.

Айни вақтда бу мукофот учун Роналду ва Мессидан ташқари, Антуан Гризманн даъвогар.

Бундан олдинроқ нашрларда «Олтин тўп» Роналдуга топширилиши, унинг ўзи ҳам бу ҳақда хабардор қилингани ҳақида айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилдан йилнинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп» France Football топшириладиган бўлди.

France Football журнали 1956 йилдан бошлаб «Олтин тўп» мукофотини энг яхши футболчига топшириб келган эди. 1988 йилда эса ФИФА «Йил футболчиси» мукофотини жорий этди.

2010 йилда журнал таҳририяти ва ФИФА беш йиллик шартнома имзолаган эди. Унга кўра, ФИФА миллий терма жамоаларнинг мураббийлари, сардорлари ва ОАВ вакиллари овози орқали «Олтин тўп» мукофотини топшириб бориши кўзда тутилган эди.

«Олтин тўп» мукофотини ФИФА топширишни бошлаганидан буён унга фақатгина икки футболчи — «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси (2010, 2011, 2012, 2015) ҳамда «Реал» етакчиси Криштиану Роналду (2013, 2014) қўлга киритган.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.