Умар Момани: Роналду, Месси, Феллайни, Рамос, Гвардиола, Конте, Шапекоэнсе

Умар Момани: Роналду, Месси, Феллайни, Рамос, Гвардиола, Конте, Шапекоэнсе
Умар Момани янги карикатураларни тақдим этди.

1. Тим Кехилл
Умар Момани: Роналду, Месси, Феллайни, Рамос, Гвардиола, Конте, Шапекоэнсе
Австралия футболида ўзига хос из қолдирган Тим Кехилл 6 декабрь куни ўз туғилган кунини нишонлади.

2. Швайнштайгер қайтди!
Умар Момани: Роналду, Месси, Феллайни, Рамос, Гвардиола, Конте, Шапекоэнсе

Ниҳоят Моуриньога ёқмайроқ турган Бастиан Швайнштайгер Англия лига кубоги доирасида "Вест Хэм"га қарши майдонга туширилди.

3. Шапекоэнсе учун!
Умар Момани: Роналду, Месси, Феллайни, Рамос, Гвардиола, Конте, Шапекоэнсе

Футбол афсоналари Роналдиньо ва Хуан Роман Рикельме Колумбияда ҳалокатга учраган "Шапекоэнсе" футбол клубига ўз хизматини таклиф қилишди.

4. Гвардиоланинг боши
Умар Момани: Роналду, Месси, Феллайни, Рамос, Гвардиола, Конте, Шапекоэнсе

Англия чемпионатининг 14-турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Челси" клубини қабул қилди ва мағлубиятга учради. Гвардиоланинг тактикалари Конте машинаси остида "мажақланиб" кетди.

5. Рамоснинг боши
Умар Момани: Роналду, Месси, Феллайни, Рамос, Гвардиола, Конте, Шапекоэнсе

Бутун дунё томоша қилган эл-класикода дуранг қайд этилди. Ҳаққоний ҳисоб. Агарда ҳимоячи Серхио Рамос сўнгги дақиқада боши билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирмаганда...

6. Феллайни — аут?
Умар Момани: Роналду, Месси, Феллайни, Рамос, Гвардиола, Конте, Шапекоэнсе

Англия чемпионатининг 14-турида "Манчестер Юнайтед" "Эвертон" меҳмони бўлди. Катта устунлик билан ғалаба қозонаётган бир пайтда катта саҳнага Феллайни чиқди ва ўз жамоаси дарвозасига пенальти ишлади. Моуриньо уни сотишга тап-тайёр турибди.

7. Роналдуни қуваётган Месси
Умар Момани: Роналду, Месси, Феллайни, Рамос, Гвардиола, Конте, Шапекоэнсе

Криштиану Роналду ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида 11та гол уриб, рекорд ўрнатди. Лионель Месси эса, Моманининг фикрича, унга етиб олиш учун анча тер тўкмоқда...

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар