date

Шомуродов ва Довбик Истанбул дербисида рақиб бўлиши мумкин

Шомуродов ва Довбик Истанбул дербисида рақиб бўлиши мумкин

Истанбулнинг «Бешикташ» клуби «Рома» жамоасининг ҳужумчиси Артем Довбикни устувор трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда, деб Kursiv media хабар берди.

Манба маълумотига кўра, турк жамоаси вакиллари аллақачон «Рома» раҳбарияти билан алоқага чиққан. Футболчи шартномаси яқинда айнан шу жамоага ўтган.

Аввалроқ «Бешикташ» Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Таремини олишни режалаштирган эди. Аммо бош мураббий Оле Гуннар Сульшер ёш ва ҳаракатчанроқ ҳужумчини афзал кўрмоқда.

Шу сабабли танлов Артем Довбикка тўхтаган. Унга Истанбулда англиялик Тэмми Абрахам учун идеал шерик сифатида қаралаётгани айтилмоқда.

Абрахам «Милан»да ўзини кўрсата олмади ва Туркияда карьерасини янгидан бошлаши мумкин.

Ҳозирча расмий таклифлар билдирилмаган, аммо музокаралар давом этмоқда. «Рома» эса фақатгина бозор қийматига мос таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Аввалроқ «Рома»дан бошқа Истанбул клуби — «Истанбул Башакшеҳир»га Элдор Шомуродов ўтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов ва Довбик Истанбул дербисида рақиб бўлиши мумкин