date

"Барселона"да тер Штеген атрофида ёзда катта саволлар пайдо бўлди

"Барселона"да тер Штеген атрофида ёзда катта саволлар пайдо бўлди

Каталониянинг етакчи клуби "Барселона" ўзининг расмий сайти орқали муҳим баёнот тарқатди. Бу сафар клубнинг асосий эътибори немис дарвозабони Марк-Андре тер Штеген билан боғлиқ вазиятга қаратилди. Маълум қилинишича, мавсумолди тайёргарлик бошланишида футболчи бел соҳасида кучли оғриқ сезган ва бу унинг ҳолатига жиддий таъсир қилган.

Клуб баёнотида қайд этилишича, 33 ёшли тер Штеген Франциянинг Бордо шаҳрида муваффақиятли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Аммо футболчининг тўлиқ тикланиши учун аниқ вақт белгиланмаган – бу тўғридан-тўғри реабилитация жараёни қандай кечишига боғлиқ бўлади. Шу билан бирга, жарроҳлик амалиётидан олдин тер Штеген ўзининг тўлиқ тикланиши тахминан уч ой давом этишини айтган эди.

Бу орада ёзги трансферлар ойнасида Марк-Андре тер Штегеннинг "Барселона"дан кетиши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Ханс-Дитер Флик эса дарвозабонни асосий таркибда кўрмаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Клуб ичидаги рақобат ва келажак режалар айнан қай тарзда ҳал бўлиши ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.

Мухлислар эса, тер Штегеннинг тикланиш жараёни ва унинг "Барселона"даги келажаги қандай бўлишини катта қизиқиш билан кутмоқда. Дарвозабоннинг ҳолати ва клубдаги рақобат борасида яқин вақтда аниқлик киритилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона"да тер Штеген атрофида ёзда катта саволлар пайдо бўлди