date
views 7 543

«Реал» мухлислари Гарет Бэйлнинг Bentley русумли машинасига ҳужум қилишди

«Реал» мухлислари Гарет Бэйлнинг Bentley русумли машинасига ҳужум қилишди

Мадриднинг “Реал” клуби “Барселона”га ўйинни бой бергандан кейин мадридлик мухлислар Гарет Бэйлнинг Bentley русумидаги машинасига ҳужум қилишди, деб хабар берди The Guardian нашри.

Воқеа Бэйл стадиондан кетаётганда рўй берди: “Реал”нинг бир гуруҳ мухлислари футболчининг автомобили ёнига келиб, уни тўхтатмоқчи бўлишди. Бироқ футболчи жўнаб қолишга улгурди. Шундан сўнг мухлислар “Реал”нинг бошқа футболчиси – ҳужумчи Хесенинг машинасини тўхтатишга муваффақ бўлишди. Ҳужумчи автомобиль ойнасини тушириб, мухлислар билан гаплашиб олди ва сўнгра йўлида давом этди.

“Реал” жамосининг иккинчи сардори Серхио Рамос мухлисларнинг бу хатти-ҳаракатларини танқид қилиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни “Барса” ўз уйида “Реал”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бэйл 2013 йилдан бери “Реал” сафида тўп суради. Футболчи Лондоннинг “Тоттенхэм” клубидан 100 млн еврога сотиб олинган. Бу трансфер ҳозирда дунёнинг энг қиммат трансфери ҳисобланади.
Youtube:
[media=https://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=Pab4i7nnmRA]
Mover:

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» мухлислари Гарет Бэйлнинг Bentley русумли машинасига ҳужум қилишди