date

"Ан-Наср" Франция клубини енгди: Роналдудан гол, Феликсдан дебют (видео)

"Ан-Наср" Франция клубини енгди: Роналдудан гол, Феликсдан дебют (видео)

Саудиянинг нуфузли "Ан-Наср" клуби мавсумолди тайёргарлик доирасида Франция Лига 1 вакили "Тулуза" жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув тартибли ва муросасиз кураш билан ўтди — икки жамоа ҳам майдонда юқори темпда ҳаракат қилди ва мухлисларга жозибали футбол намойиш этди.

Баҳснинг 25-дақиқасида французлар илк голни киритиб, пешқадамликни қўлга киритди. Аммо орада кўп вақт ўтмади — 33-дақиқада Саудия клуби сардори Криштиану Роналду ўзининг маҳоратли ҳаракати билан ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини руҳлантирди. Иккинчи бўлимда "Ан-Наср" кучли босимни давом эттирди, натижада 77-дақиқада Марран гол уриб, ўз жамоасига устунликни қайтарди.

Учрашув якунида айнан шу гол ўйин тақдирини ҳал қилиб, "Ан-Наср" жамоасининг 2:1 ҳисобида зафар қучишини таъминлади.

Айтиш жоизки, Саудия клуби сафида янги футболчи Жоау Фелиш ҳам илк бор майдонга тушди ва асосий таркибда 59 дақиқа ўйин намойиш этди. Футболчининг дебюти мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кузатилди — унинг ҳаракатлари ва жамоа билан уйғунлиги клубда янги мавсум олдидан ишонч уйғотди.

"Ан-Наср" жамоаси бу натижа орқали янги мавсумга жиддий тайёргарлик олиб бораётганини яна бир бор намоён этди. Жамоа сардори Криштиану Роналдунинг доимий голлари ва янги легионерларнинг қўшилиши мухлисларда янги мақсадлар ва катта умидлар уйғотмоқда.

Янги мавсумда "Ан-Наср"дан юқори натижалар кутилаётгани, жамоа таркибидаги ўзгаришлар ва илғор футболчиларнинг қўшилиши жамоа имкониятларини янада оширади. Футбол жамоатчилиги эса, Саудия клубининг халқаро майдонда қандай натижалар қайд этишини интиқлик билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ан-Наср" Франция клубини енгди: Роналдудан гол, Феликсдан дебют (видео)