22 ёшли словениялик ҳужумчи Бенжамин Шешко жорий ёзда Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Унинг "Ньюкасль Юнайтед"га ўтишига оид музокаралар якунига етиб қолган. Ушбу трансфер "Лейпциг"да тўп сураётган Исакнинг кетиши билан боғлиқ.
Шешко сўнгги интервьюсида ўзини Эрлинг Холанд билан таққосланаётгани борасида тўхталиб ўтди. Унинг фикрига кўра, бундай параллеллар унга қўшимча куч ва илҳом беради.
"Мен учун бундай таққослашлар фақат мотивация. Менга бундай гаплар босим қилмайди, аксинча, ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундайди. Жамоадошларим тезлигим ва ҳаводаги курашларимни Холандникига ўхшаш деб баҳолашади. Айримлари эса мен ундан яхшироқман дейишади", — деди у.
Бундан ташқари, Шешко ўтган мавсумда жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлган. Унинг "РБ Лейпциг" билан тузган шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.
Футбол муҳлислари эса унинг Англияда ўзини қандай кўрсатишини қизиқиш билан кутмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!