Тажрибали ҳимоячи Достон Турсунов профессионал фаолиятини янги босқичга олиб чиқмоқда. Бу ҳақда “Championat.asia” сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўзининг шахсий манбалари орқали маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Турсуновга аввалроқ Эрон клублари томонидан қизиқиш бўлган. Бироқ футболчи ушбу мамлакатда тўп суриш таклифини қабул қилмаган. Эвазига у Гонконг чемпионатида иштирок этаётган “Ли Ман” клубига ўтишга қарор қилган.
Берилган маълумотга кўра, Турсунов янги жамоасида бир йиллик шартнома асосида тўп суради ва у ердаги маоши тахминан 300 минг АҚШ долларини ташкил этади. Бу миқдор ўзбек сўмида тахминан 3,8 миллиард сўмга тенг.
30 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда “Хоразм” жамоаси сафида 17 та расмий учрашувда иштирок этган. Унинг кучли жисмоний тайёргарлиги ва катта тажрибаси туфайли, Гонконг клуби томонидан жиддий қизиқишга сабаб бўлган. Мутахассислар Турсуновнинг янги жамоада ҳам юқори даражада ўйнашини ва жамоага фойда келтиришини кутмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!