date

Килиан Мбаппе Олимпия машъаласи ҳақида: Кулавериб ўлай дедим...

Килиан Мбаппе Олимпия машъаласи ҳақида: Кулавериб ўлай дедим...

Франция ва дунё футболи юлдузи, “Реал” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе атрофида яна қизиқарли воқеа муҳокама марказига айланди. Франциянинг машҳур “Le Canard enchaîné” сатирик нашрида чиққан хабарга кўра, футболчи ўтган йили Францияда ўтказилган Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида машъалани кўтариш таклифидан бош тортган. Бу маълумот кўплаб мухлислар ва оммавий ахборот воситалари эътиборини тортди, деб ёзади француз нашри.

Килиан Мбаппе эса бу хабарга ўзига хос юмор билан жавоб берди: “Кулавериб ўлай дедим. Ҳатто, мен Франция баскетбол терма жамоасининг асосий таркибида майдонга тушмоқчи бўлганимни ҳам эсдан чиқариб қўйибсизлар. Очиғи, Олимпия ўйинлари вақтида мен дунёнинг бошқа бурчагида таътилда эдим. Машъалани кўтариш ҳақида ҳеч қандай тажрибага эга эмасман ва мен учун бу ишнинг мантиғи йўқ эди”, – деди юлдуз футболчи.

Матбуотда тарқалган маълумотларга кўра, Франция ҳукумати расман Мбаппега Олимпия машъаласини кўтариш таклифини йўллаган. Аммо Мбаппе ушбу маросимда иштирок этишнинг ўзи учун аҳамияти йўқ эканини аниқ кўрсатди.

Экспертлар ва мухлислар бу вазиятга турлича муносабат билдиришмоқда. Бир томондан, машҳур спортчиларнинг Олимпия ўйинлари каби тарихий тадбирларда қатнашиши миллий ифтихор деб қаралса, бошқа томондан, ҳар бир атлет ўз шахсий режалари ва профессионал фаолиятини устун қўйиши табиий.

Мбаппенинг айни пайтда “Реал” сафида фаолият юритаётгани ва Франция терма жамоасидаги машғулотларга катта эътибор қаратаётгани ҳам унинг шахсий қарорларига таъсир қилгани айтилади.

Янги мавсум олдидан Мбаппега ва унга боғлиқ ҳар қандай янгиликка эътибор сусаймайди – унинг ҳар бир ҳаракати ва сўзлари футбол оламида доимо қизиқиш уйғотади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Килиан Мбаппе Олимпия машъаласи ҳақида: Кулавериб ўлай дедим...