"Рома" матбуот хизмати клуб таркибига янги футболчи қўшилганини расман эълон қилди. Жамоа таркибини Италиянинг "Верона" клубидан келиб қўшилган марказий ҳимоячи Даниэле Гиларди тўлдирди. Италия ёшлар терма жамоасида тўп сураётган 22 ёшли футболчи римликлар билан беш йиллик меҳнат шартномасига имзо чекди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, "Рома" ушбу трансфер учун "Верона" клубига бонусларсиз 10,5 миллион евро тўлаган. Гиларди янги жамоасида 87-рақамли футболка остида тўп суриши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Гиларди ўтган мавсумда А Сериядаги "Верона" жамоасида асосий марказий ҳимоячи сифатида фаолият олиб борган ва жами 24 та учрашувда майдонга тушган. Бироқ у ҳужумкор ҳаракатлари билан алоҳида ажралиб турмаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар