date

Мбаппе: Ҳакими аёлларга нисбатан ҳурматли инсон

Мбаппе: Ҳакими аёлларга нисбатан ҳурматли инсон

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе зўравонлик иши бўйича сўроқ берган пайтида собиқ жамоадоши Ашраф Ҳакимини ҳимоя қилди. Бу ҳақда француз нашри L'Équipe хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу каби вазиятлар футболчилар ҳаётида учраши мумкин ва уларга ёндашишда эҳтиёткорлик талаб этилади.

“Биз бу мавзуда кўп гаплашамиз. Бундай вазиятларда эҳтиёткор бўлиш муҳим. Биз ҳеч қандай ҳолатда ваҳшийлар эмасмиз. Фаолиятимиз бошиданоқ шундай вазиятларга дуч келишимиз мумкинлигини англаганмиз”, — деди Мбаппе.

У, шунингдек, Ҳакимининг шахсий одоб-ахлоқи ҳақида ҳам ижобий фикр билдирди:

“Ашраф — аёлларга ҳурмат билан муносабатда бўладиган инсон. Мен уни ҳеч қачон маст ҳолда ёки қандайдир шубҳали ҳаракатлар қилиб юрганини кўрмаганман. Шунингдек, унинг яқин атрофидагилари ҳам унинг чегарани бузгани ҳақида гапирмаган”.

Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ҳакими 2023 йилда содир этилган зўравонлик ҳолатида гумонланмоқда. Агар у айбдор деб топилса, унга 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Ҳозирча тергов ишлари давом этмоқда ва футболчининг тақдири суд қарорига боғлиқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе: Ҳакими аёлларга нисбатан ҳурматли инсон