date

Роналду ва юлдузлар ҳам "Ан-Наср"ни қутқара олмади

Роналду ва юлдузлар ҳам "Ан-Наср"ни қутқара олмади

Саудия Арабистонининг машҳур клуби — “Ан-Наср” янги мавсум учун тайёргарликни қизғин олиб бормоқда. Жорий ҳафтанинг якшанбасида риёдликлар Португалиянинг “Эштрела” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди. Қизиғи шундаки, беллашув ёпиқ форматда ташкил этилди ва трибуналарда фақатгина ҳар икки клуб вакиллари иштирок этди.

Мазкур ўйинда “Ан-Наср” сафида биринчи дақиқаларданоқ жамоанинг кучли ҳужумчи триоси майдонга туширилди — Криштиану Роналду, Жоау Феликс ва Садио Мане. Аммо бу таркиб ҳам жамоага ғалаба олиб кела олмади.

Португалия чемпионатининг ўтган мавсумида 15-ўринни эгаллаган “Эштрела” жамоаси “Ан-Наср”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. A Bola нашрининг ёзишича, биринчи таймдан сўнг Роналду захирага олинган.

Эслатиб ўтамиз, “Ан-Наср” сафига жаҳон футболи юлдузлари йиғилган бўлса-да, янги мавсум олдидан ўзини унча ишончли кўрсата олмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду ва юлдузлар ҳам "Ан-Наср"ни қутқара олмади