«Краснодар» Одил Аҳмедовни Хитойга сотиши мумкин


«Краснодар» клуби Одил Аҳмедовни Хитой клубларидан бирига сотиши мумкин. Бу ҳақда Fut.uz сайти ёзмоқда.
Одил Аҳмедов яқинда таътилни ўтказиш учун Ўзбекистонга келган бўлса-да, шошилинч тарзда Краснодарга қайтиб кетгани хабар қилинмоқда. Ҳозирча айнан қайси клубдан таклиф тушгани айтилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Одил Аҳмедовга "Зенит" томонидан қизиқиш борлиги айтилган эди.






























Изоҳлар 0
…