02:48 / 11.12.2016
5 522

Ла Лига 15-тур. Рамос сўнгги дақиқаларда «Реал»га ғалаба келтирди

Ла Лига 15-тур. Рамос сўнгги дақиқаларда «Реал»га ғалаба келтирди

Испания чемпионатининг 15-туридан ўрин олган «Реал» - «депортиво» ўйини жуда қизиқарли ўтди.

Биринчи бўлимда гол урилмади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Мората узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Шундан сўнг, ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли «Реал» икки дақиқада икки гол ўтказиб юборди. 84-дақиқада Мариано Диас боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Рамос бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.

Ла Лига, 15-тур

Реал Мадрид – Депортиво 3:2 (0:0)

Голлар: 1:0 – 50 Мората, 1:1 – 63 Хоселу, 1:2 – 65 Хоселу, 2:2 – 84 Диас, 3:2 – 90 Рамос.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Начо, Данило (Марсело, 81), Рамос, Каземиро, Кроос, Иско (Диас, 72), Асенсио (Васкес, 66), Хамес, Мората.
Депортиво – Тытонь, Сидней, Альбентоса, Наварро, Хуанфран, Гильерме, Борхес, Чолак (Хоселу, 58), Хиль, Бабел (Фажр, 82), Андоне (Москера, 75).
Огоҳлантиришлар: Борхес (25), Бабел (45), Альбентоса (59), Мората (70), Навас (88), Рамос (88).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига 15-тур. Рамос сўнгги дақиқаларда «Реал»га ғалаба келтирди