Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Нефтчи" беллашуви якунида Левченко шогирдлари муҳим ғалабани қўлга киритди - 1:2.
Дастлаб, биринчи бўлимнинг 9-дақиқасида рақиб ҳимоясидаги тартибсизликдан унумли фойдаланган Алишер Одилов ҳисобни очди. 83-дақиқада Шоҳруҳ Гадоев орадаги фарқни йўққа чиқарди. "Нефтчи"нинг ғалаба голи эса Йован Жокич томонидан 89-дақиқада киритилди.
"Қўқон-1912" – "Нефтчи" 1:2
Голлар: Алишер Одилов 9, 0:1, Шохруҳ Гадоев (Жавоҳир Ҳусанов) 83, 1:1, Йован Жокич (Владимир Йовович) 89, 1:2
Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Андижон" ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.
Дастлаб, 6-дақиқада "бургутлар" вакили Дамир Темиров ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқага келиб "аждарлар" футболчиси Ойбек Бозоров таблодаги ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.
"Насаф" – "Андижон" 1:1
Голлар: Дамир Темиров 5, - 0:1. Ойбек Бозоров 60, - 1:1 (Муродбек Раҳматов).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар