Европа футболида яна бир катта ўзаро дўстлик ва ҳурматнинг ёрқин намунаси кузатилди. “Бавария” клуби ҳужумчиси Харри Кейн ўзининг собиқ жамоадоши, кореялик вингер Сон Хён Миннинг “Лос-Анжелес” клубига кўчиб ўтиши муносабати билан чин дилдан табрик сўзларини йўллади.
Маълумки, Кейн ва Сон “Тоттенхэм” сафида бир неча йиллар давомида якдил тарзда ўйнашган, майдонда ўзаро тушуниш ва ишонч бўйича Европада тенгсиз дуэт сифатида эътироф этилган эди. Ҳар икки футболчининг бирга ўтказган ўйинлари нафақат мухлислар, балки мутахассислар томонидан ҳам юқори баҳоланган.
Харри Кейн ижтимоий тармоқда ёзган мурожаатида дўстини шундай сўзлар билан кузатди: “Сонни, Сен — майдонда ва унинг ташқарисида доимо ажойиб лаҳзаларга сабабчи бўлган инсонсан. Ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида сен эришган барча муваффақиятларга ҳақлисан. Сен футболдаги энг яхши ўйинчилардан бирисан. Ўтган мавсумда соврин қўлга киритганингни кўриб хурсанд бўлдим. Янги жамоангда ҳам фақат муваффақият тилайман. Тез кунларда яна кўришамиз”.
Бу самимий мурожаат ва доимий қўллаб-қувватлаш сўзлари Сон Хён Мин учун қимматли руҳий таянч бўлди. Кейинги фаолиятида янги тажрибалар ва катта ғалабалар кутаётган футболчи учун Кейннинг эътирофи янада муҳим аҳамият касб этди.
Яна бир бор маълум бўлдики, футболда дўстлик ва эҳтиром ҳақиқий қийматга эга. Сон ва Кейннинг ўзаро муносабати янги авлод футболчилари учун намуна бўлиб қолмоқда. Мухлислар эса, ҳар икки юлдузнинг янги босқичдаги фаолиятини қизиқиш билан кузатишда давом этади.
Футбол — бу фақат ғалаба ва ютуқлар эмас, балки самимий инсонлар, ҳақиқий дўстлик ва ҳурматнинг ҳам майдони.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!