“Манчестер Сити” янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётгани билан барча мухлислар диққат марказида турибди. Йил бошидан бери таркибда қатор катта ўзгаришлар амалга оширган Хосеп Гвардиола бош мураббий сифатида жамоани яна совринлар учун кураш олиб борадиган даражага қайтариш ниятида.
Аслида, испаниялик тажрибали мутахассис ва унинг ишончли мураббийлар штаби сўнгги ойларда жамоанинг асосий ўзагини аниқлаб бўлди. Ҳозирда қайси футболчиларга суяниш, қай бири келгусида асосий рол ўйнаши, қай бири эса эҳтимол таркибни тарк этиши мумкинлиги режалаштириб олинган. Спорт директори Уго Виана эса трансфер масалаларида фаол иш олиб боряпти: ортиқча деб ҳисобланган футболчиларни сотиш, ёш ва иқтидорлилар учун эса ижара имкониятларини яратиш орқали уларнинг ривожланишига йўл очишда.
Нуфузли манбалардан бири — lentedesportiva.com сайти эксперти Оливер Обел эса жамоа футболчиларининг 2025 йил давомида олаётган маошлари ҳақида қизиқарли маълумот эълон қилди. Бу рўйхат клубдаги молиявий тартиб ва иерархияни яхши кўрсатиб беради.
“Манчестер Сити”да маош сиёсати клубнинг молиявий қудрати ва узоқ муддатли стратегиясига таянади. Албатта, Эрлинг Холанд улкан маош билан жадвалнинг энг юқори қисмида турибди. Бироқ таркибда шундай ёш ва умидли юлдузлар ҳам борки, улар ҳозирча камроқ ҳақ олишса-да, ўз рейтингини ошириш ва катта шартномаларга эришиш учун тинмай меҳнат қилишмоқда.
Қуйида сизга 2025 йилдаги “Манчестер Сити” футболчиларининг ҳафталик маошлари бўйича рўйхатини энг камидан энг юқоригача тақдим этамиз:
28 – Жош Уилсон-Эсбранд (£7,000) – Клубнинг энг кам ҳақ олувчи ўйинчиси. 2027 йил ёзигача амал қиладиган шартномага эга. Асосий таркибдан жой олиш учун ҳали кўп меҳнат қилиши шарт.
27 – Жеймс МакЭйти (£15,000) – Академия тарбияланувчиси, юқори техник маҳорати билан ажралиб туради. Шартномаси 2026 йил ёзида тугайди, узайтирилганда маоши ҳам ошиши кутилмоқда.
26 – Клаудио Эчеверри (£15,000) – Аргентиналик 19 ёшли ҳужумкор ўйинчи, улкан салоҳият эгаси. Шартнома 2028 йил ярмигача.
25 – Абдуқодир Ҳусанов (£20,000) – Жисмонан бақувват ўзбек ҳимоячиси. 2029 йил ёзигача шартнома имзолангани клуб унинг катта истиқболини кўрганини англатади.
24 – Рико Льюис (£25,000) – Академиянинг энг иқтидорлиларидан бири. Маоши яқин вақтларда ошиши кутилмоқда.
23 – Витор Рейс (£40,000) – 2029 йил ёзигача шартнома тузган ёш бразилиялик ҳимоячи.
22 – Савио (£40,000) – Техникаси юқори, тезкор ҳужумчи. Яқин йилларда асосий ҳужум чизиғининг етакчисига айланиши мумкин.
21 – Жереми Докю (£50,000) – Асосий таркиб ўйинчиси бўлишига қарамай, нисбатан кам маош олади. Тезкор ва дриблинг устаси.
20 – Оскар Бобб (£50,000) – Ижодкор, тўпни усталик билан бошқарадиган ўйинчи. Ҳали тўрт йиллик шартнома давом этади.
19 – Нико Гонсалес (£60,000) – Ўзига ишончи баланд ярим ҳимоячи. Шартнома 2029 йил ёзигача.
18 – Штефан Ортега Морено (£90,000) – Ишончли дарвозабон, асосан кубок баҳсларида майдонга тушади.
17 – Эдерсон (£100,000) – Асосий дарвозабон, жамоанинг сўнгги қўриқчиси. Шартнома келаси йил ёзида тугайди.
16 – Матеус Нуньес (£130,000) – Ҳар қандай тактик услубга мослаша оладиган универсал ўйинчи.
15 – Матео Ковачич (£150,000) – Чемпионлар лигасида тажриба тўплаган, ротациянинг муҳим қисми.
14 – Калвин Филлипс (£150,000) – Майдонда кам кўриниш берса-да, маоши катта.
13 – Натан Аке (£160,000) – Ақлли ва кўп вазифани бажара оладиган ҳимоячи.
12 – Мануэль Аканжи (£180,000) – Гвардиола тизимига жуда мос келган асосий ҳимоячилардан бири.
11 – Рубен Диаш (£180,000) – Ҳимояда етакчи, жамоа устуни.
10 – Йошко Гвардиол (£200,000) – Келажакдаги асосий ҳимоя устуни.
9 – Родри (£220,000) – Ўйин темпини назорат қилувчи марказий устун.
8 – Фил Фоден (£225,000) – Клуб тарбияланувчиси, мухлисларнинг севимлиси.
7 – Илкай Гюндоған (£230,000) – Муҳим ўйинларда ўзини кўрсата оладиган тажрибали ўйинчи.
6 – Тижани Рейндерс (£230,000) – Яқин келажакда марказда етакчи бўлиши кутилмоқда.
5 – Жон Стоунз (£250,000) – Ҳимояда ҳам, ярим ҳимояда ҳам ўйнай оладиган муҳим фигура.
4 – Умар Мармуш (£295,000) – Қишда келган янги ҳужумчи, жуда тезкор ва ностандарт услубда.
3 – Бернарду Силва (£300,000) – Марказда ҳам, қанотда ҳам ўйнай оладиган универсал футболчи.
2 – Жек Грилиш (£300,000) – Тўпни назорат қилиш ва ҳужум ритмини ушлаш устаси.
1 – Эрлинг Холанд (£525,000) – Клуб тарихидаги энг катта маош соҳиби. Шартнома 2034 йил ярмигача, кўп миллионли бонуслар билан.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!