date

Абдуқодир Ҳусанов “Сити” сафида мукаммал ўйин намойиш этди

Абдуқодир Ҳусанов “Сити” сафида мукаммал ўйин намойиш этди

Бугун футбол оламида катта қизиқиш билан кузатилган ўртоқлик учрашувларидан бири бўлиб ўтди. Хосеп Гвардиола раҳбарлигидаги Англиянинг машҳур клуби — “Манчестер Сити” Италиянинг “Палермо” жамоасига қарши майдонга тушди ва рақибини йирик 0:3 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйин нафақат натижаси билан, балки ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари билан ҳам мухлислар хотирасидан ўрин олди.

Ёш ва иқтидорли футболчимиз баҳсни асосий таркибда бошлади ва биринчи бўлимни тўлиқ ўтказди. Иккинчи тайм аввалида у алмаштирилди. Бир бўлим давомида кўрсатган ўйини ва аниқ статистикаси унинг тўпсиз ҳам майдонда катта иш олиб борганини кўрсатади.

Асосий кўрсаткичлар
— Майдонда бўлган вақт: 45 дақиқа
— Голлар: 0
— Голли узатма: 0
— Аниқ паслар: 42/44 (95%)
— Яратилган гол имкониятлари: 0
— Умумий зарбалар: 0

Ҳужумдаги фаоллик
Ҳусанов бир бўлимда жами 50 марта тўпга тегди. Рақиб жарима майдонида бир марта тўпни қабул қилди ва сўнгги учинчи зонага ҳам бир марта узатма йўллади. Узоқ масофага берилган пасларда 1 та аниқ, 1 та ноаниқ ҳаракат қайд этилди (50%). Эътиборлиси, у ўйин давомида бирорта ҳам тўпни йўқотмади.

Ҳимоядаги ишончли ҳаракатлар
Узоқлаштиришлар сони — 4 та, шундан 2 таси бош билан амалга оширилди. Шунингдек, бир марта тўпни илиб олиш ва 4 марта қайта эгаллаш эпизодида фаол иштирок этди.

Курашлар статистикаси
Ердаги курашларда қатнашмади (0/0), ҳаводаги дуэлларда эса 2 марта ҳаракат қилиб, ғалаба қозона олмади. Унга қарши ва унинг томонидан қоидабузарликлар умуман қайд этилмади.

Гарчи у гол ёки голли узатма билан ажралиб турмаган бўлса-да, 95 фоизлик аниқ пас кўрсаткичи, тўп йўқотмаслик ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари Ҳусановнинг мустаҳкам ўйинини намоён қилди. Мухлислар учун эса бу – ҳамюртимизнинг жаҳоннинг энг кучли клубларидан бирида ўз ўрнини топа олишидан дарак.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов “Сити” сафида мукаммал ўйин намойиш этди