
Бугун футбол оламида катта қизиқиш билан кузатилган ўртоқлик учрашувларидан бири бўлиб ўтди. Хосеп Гвардиола раҳбарлигидаги Англиянинг машҳур клуби — “Манчестер Сити” Италиянинг “Палермо” жамоасига қарши майдонга тушди ва рақибини йирик 0:3 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу ўйин нафақат натижаси билан, балки ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари билан ҳам мухлислар хотирасидан ўрин олди.
Ёш ва иқтидорли футболчимиз баҳсни асосий таркибда бошлади ва биринчи бўлимни тўлиқ ўтказди. Иккинчи тайм аввалида у алмаштирилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар