date

ПСЖ Доннаруммани кетишга ундамоқда, келишув узайтирилмайди

ПСЖ Доннаруммани кетишга ундамоқда, келишув узайтирилмайди

Франциянинг машҳур клуби "Пари Сен-Жермен" 26 ёшли дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди. Француз гранди уни жамоа сафида ушлаб қолиш ниятида эмас ва уни бошқа клубга йўл олишга чорламоқда. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри орқали маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, парижликлар Доннаруммани 13 август куни бўлиб ўтадиган Европа Суперкубоги баҳсининг расмий рўйхатига ҳам киритмади. Мазкур беллашув Италиядаги "Фриули" стадионида "Тоттенхэм"га қарши ўтказилиши режалаштирилган эди. Бу қарор унинг жамоадаги келажаги борасидаги гумонларни янада кучайтирди.

Италиялик посбоннинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган бўлса-да, инсайдер Фабрицио Романо таъкидлашича, Доннарумма ҳеч қандай ҳолатда ПСЖ билан келишувни узайтиришни режалаштирмаяпти. У ёздаёқ ёки кейинги мавсум охирида эркин агент сифатида клубни тарк этиши мумкин. Футболчига яқин манбалар бу вазиятни унга нисбатан адолатсиз деб баҳолашмоқда.

Шу билан бирга, ПСЖ яқинда "Лилль" клубидан ёш ва истиқболли дарвозабон Люка Шевальени 40 миллион евро ва қўшимча 15 миллион евролик бонуслар эвазига харид қилди. Жамоа таркибида Матвей Сафонов ва Арнау Тенас каби яна икки посбон мавжудлиги, Доннаруммани асосий таркибдаги ўрнини янада қийинлаштириши мумкин.

Мухлислар бу жараённи қизиқиш билан кузатмоқда, чунки Доннарумма ёш бўлишига қарамай, жаҳон футболида ўз ўрнини топган ва кўплаб катта баҳсларда тажриба орттирган дарвозабон сифатида танилган. Унинг кейинги манзили қайси клуб бўлиши спорт оламидаги энг қизиқарли саволлардан бирига айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Доннаруммани кетишга ундамоқда, келишув узайтирилмайди