date

“Реал” эркин агентлар орқали жамоани кучайтириш режасида

“Реал” эркин агентлар орқали жамоани кучайтириш режасида

Мадриднинг машҳур “Реал” клуби сўнгги йилларда трансфер сиёсатида замонавий ва молиявий жиҳатдан самарали йўналишни йўлга қўйишга катта эътибор қарата бошлади. “Қироллик клуби”нинг асосий мақсади — юқори даражадаги, катта бозор қийматига эга бўлган футболчиларни шартномаси тугаган заҳоти эркин агент сифатида ўз таркибига бепул равишда қўшиб олиш.

Бу тактика орқали мадридликлар нафақат молиявий харажатларни қисқартиради, балки трансфер бозоридаги рақобатда ҳам устунликка эга бўлади. Яқиндагина ёзги трансфер ойнасини мисол сифатида оладиган бўлсак, “Реал” “Ливерпуль” жамоасининг етакчи қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни айнан шу усулда ўз сафига қўшиб олди.

Шу билан бирга, жаҳон чемпионати муносабати билан мадридликлар инглиз ҳимоячисини шартнома муддати тугамасидан бироз олдин олишга қарор қилди ва шу боис кичик миқдорда компенсация тўлашга мажбур бўлди. Бу ҳолат “Реал”нинг янги стратегиясида ҳам маълум даражада мослашувчанлик борлигини кўрсатди.

Defensa Central нашри тарқатган маълумотларга кўра, клуб мутасаддилари ҳозирнинг ўзида 2026 йил ёзида шартномаси якунланадиган бир қатор юқори савияли футболчилар рўйхатини тайёрлаб бўлган. Бу рўйхатда “Бавария”нинг марказий ҳимоячиси Деотшанкюл Юпамекано, “Арсенал”нинг қанот ҳимоячиси Юрриен Тимбер ва “Ливерпуль”нинг етакчи марказий ҳимоячиси Иброҳим Конате бор.

Маълумотларга кўра, ушбу ўйинчиларнинг барчаси 2026 йил 30 июнда эркин агент мақомига эга бўлади. Бу эса мадридликлар учун улар билан ҳозирданоқ музокараларни бошлаб, келишувга эришиш имконини яратади.

Агар “Реал” ушбу стратегияни муваффақиятли амалга оширса, келгуси мавсумларда клуб молиявий жиҳатдан тежамкорлик билан бир қаторда, юқори даражадаги таркибни шакллантириш имкониятига эга бўлади. Бу эса мухлислар учун янада кучли ва рақобатбардош жамоани кўриш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” эркин агентлар орқали жамоани кучайтириш режасида