Роналду бир йилда «Милан»дан кўп пул ишлаб топди

  • Спорт
  • 12-12-2016, 19:54
  • 728
  • Роналду бир йилда «Милан»дан кўп пул ишлаб топди

    Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду йиллик даромадига кўра Европанинг кўпгина топ-клубларидан устун туради, деб хабар беради «Дарё».

    Криштианунинг вакиллари чоп этилган солиқ декларациясига кўра, ўтган йилда у 227,5 миллион евро пул ишлаб топди. Бу кўрсаткич Италиянинг «Милан» жамоаси бир йилда топган пулдан кўпроқдир — «россонери» 2015 йилда 198,8 миллион евро ишлаган эди.

    Яқинда португалиялик ҳужумчи «Реал» билан янги шартнома имзолади. Унга кўра, футболчи йилига 23,6 миллион евро маош олади.