date
views 6 231

Элдор Шомуродов Москвадаги жамоалардан бирига ўтиши мумкин

Элдор Шомуродов Москвадаги жамоалардан бирига ўтиши мумкин

«Бунёдкор» клубининг Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп сурадиган ҳужумчиси Элдор Шомуродовга хорижнинг бир қатор жамоаларидан қизиқиш мавжуд.

21 ёшли футболчи ўтган ҳафтада Москвада бўлган. У ўзининг Instagram саҳифасига сурат жойлаган ва сафар таассуротлари билан ўртоқлашган.

У Москванинг ЦСКА жамоаси сафига ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, 2015 йил якунларига кўра Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун кураш олиб борган Элдор Шомуродов бир ой аввал ProSport Management компанияси билан ўзаро битим тузганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов Москвадаги жамоалардан бирига ўтиши мумкин