11:57 / 13.12.2016
6 251

Роналду 2017 йилги «Олтин тўп»ни ҳам ўзиники қилмоқчи

Роналду 2017 йилги «Олтин тўп»ни ҳам ўзиники қилмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2016 йилги «Олтин тўп» совринини қўлга киритгач, ўз муваффақиятини кейинги йилда ҳам такрорлаш ниятида экани ҳақида гапириб ўтди. Унинг сўзлари France Football журналида келтирилган.

Роналдуга «Олтин тўп» душанба оқшомида топширилди. Бу мукофот учун жами 30 футболчи даъвогарлик қилганди. Роналду учун бу тўртинчи «Олтин тўп» ҳисобланади. Бунгача у 2008, 2013 ва 2014 йилларда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланган.

«Тўртинчи «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш мен учун катта шараф. Орзуим яна амалга ошди. Мен ҳеч қачон 4 марта бу совринни ютаман деб ўйламагандим. Мен бунинг учун жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Мен жуда бахтиёрман».

«Бу муваффақиятимни кейинги йилда ҳам такрорлаш учун бор имкониятларимни ишга соламан. Бу жуда қийин бўлади.

2016 йил менинг фаолиятимдаги энг яхши йил бўлди. Португалия терма жамоаси билан чемпион бўлиш - буни ифодалашга сўз ожиз. Мен «Реал» билан Чемпионлар лигасида ва терма жамоа билан Европа чемпионатида ғолиб бўлганимни асло ёдимдан чиқармайман», деган футболчи.

Эндиликда португалиялик футболчи «Олтин тўп» совринлари сони бўйича «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессидан битта фарқ билан ортда қолмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду 2017 йилги «Олтин тўп»ни ҳам ўзиники қилмоқчи