Афғонистонлик Муртазо ниҳоят Месси билан учрашди (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-12-2016 | 21:31 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Декабр 2016
684

Афғонистонлик Муртазо ниҳоят Месси билан учрашди (Видео)

Афғонистонлик Муртазо ниҳоят Месси билан учрашди (Видео)

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг Қатарга сафари вақтида афғонистонлик болакай Муртазо Аҳмадий билан учрашди.

Шу йил аввалида полиэтилен пакетдан Мессининг футболкасини ясаб олган Муртазонинг суратлари интернетда кенг тарқалганди.

BBC ва Unicef ёрдами билан болакай топилган ва унга Мессининг дастхати туширилган футболка совға қилинганди.

Бугун «Барселона» Қатарга келди ва аргентиналик футболчи ёш мухлиси билан учрашди.

Аҳмадий Месси билан кўришибгина қолмай, у билан бирга майдонга ҳам чиқади.

Twitter’даги саҳифасида ташкилий қўмита БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича агентлигига учрашувни ташкил этишдаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Каталонияликлар жамоаси бугун Саудия чемпиони «Ал-Аҳли» билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.