«Интер Майами» жамоаси «Лос-Анжелес Гэлакси»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди, деб Euro-football.ru хабар берди.
Учрашувдаги голлардан бирига юлдуз ҳужумчи Лионель Месси муаллифлик қилди. Шу тариқа у ўз фаолияти давомида 875-голни киритди.
Футбол тарихида ундан кўпроқ гол урган ягона футболчи – Криштиану Роналду ҳисобланади. Унинг ҳисобида ҳозирда 938 та гол мавжуд.
Goal портали маълумотига кўра, Месси бу натижага Роналдуга қараганда тезроқ етди. У 875 голни 1116 ўйинда амалга оширган.
Айни дамда Лионель Мессининг «Интер Майами» билан амалдаги шартномаси 2025 йил охиригача давом этади.
Аввалроқ 38 ёшли аргентиналик футболчининг шартномани узайтириши ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар