Футбол оламида катта шов-шувга сабаб бўлиши мумкин бўлган янгилик пайдо бўлди. Аргентиналик юлдуз Лионель Месси фаолиятини якунлашдан олдин яна бир бор “Барселона” жамоаси сафида майдонга тушиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу ҳақда машҳур журналист Алех Кандалл хабар берди.
Маълумотларга кўра, Месси янги қурилаётган “Камп Ноу” стадионида мухлислар олдида ўйнашни орзу қилмоқда. Шу боис у клуб билан қисқа муддатли шартнома ёки хайрлашув ўйини ўтказиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Айни пайтда “Барселона”га қайтиш ҳақида расмий тасдиқ берилмаган бўлса-да, инсайдер маълумотларига қараганда, юлдуз футболчи бу ғояни жиддий тарзда кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, янги “Камп Ноу” 2026 йилда тўлиқ очилиши режалаштирилган. Бироқ баъзи трибуналар 2025/26 йилги мавсумдаёқ ишга тушиши мумкин. Агар барчаси режага кўра кечса, Месси ўзининг севимли клуби сафида яна бир бор майдонга тушиб, “блауграна” ишқибозларига катта туҳфа тақдим этиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Шу тариқа, футболь мухлислари орасида “Месси яна Камп Ноуда!” деган умид яна кучайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!