date

"Реал" Камавингани сотиши учун улкан нарх қўйди

"Реал" Камавингани сотиши учун улкан нарх қўйди

Мадриднинг машҳур “Реал” клуби ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингани сотиш масаласини фақат муайян шартлар асосида кўриб чиқмоқда.

Defensa Central тарқатган хабарга кўра, “қироллик клуби” француз футболчиси учун камида 80 миллион евро таклиф этилса, келишувни маъқуллаши мумкин. Аммо клуб раҳбарияти бу қиймат эҳтимолий харидорларни орқага чекинишга мажбур қилади, деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, бош мураббий Хаби Алонсо Камавинганинг ўйинидан тўлиқ қониққан ва унинг жамоада қолишини маъқул кўради.

Маълумот учун, Transfermarkt портали 22 ёшли хавбекни 60 миллион евро деб баҳолаган. Камавинганинг “Реал” билан амалдаги шартномаси эса 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" Камавингани сотиши учун улкан нарх қўйди